Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Хонадондаги сандиқ ичидан 13 500 долларни ўғирлаган шахс ушланди
Самарқандда хонадондан 13 500 доллар пулни талон-торож қилиб, воқеа жойидан яширинган шахс аниқланди
Самарқанд шаҳар Нурафшон маҳалласида яшовчи, 1964 йилда туғилган Р.С.нинг яшаш хонадонига номаълум шахс деразасини бузиш йўли билан ғайриқонуний равишда кирган.
Самарқанд вилояти ИИБ ахборот хизмати хабарига кўра, ушбу шахс уйда бўлган сандиқ ичидан жами 13.500 АҚШ доллари миқдоридаги пулларини талон-торож қилиб, воқеа жойидан яширинган.
Самарқанд шаҳри бўйича ИИО ФМБ 1-сон ИИБ тезкор ходимлари томонидан олиб борилган суриштирув ҳаракатлари натижасида, ушбу жиноятни Самарқанд вилоят Паст Дарғом тумани Шомбулоқ маҳалласида яшовчи, 1975 йилда туғилган Х.Қ. содир қилганлиги аниқланиб, ундан 2.000 АҚШ доллари далилий ашё сифатида олинди.
Мазкур ҳолат юзасидан Самарқанд шаҳри бўйича ИИО ФМБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Х.Қ.га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 169-моддаси 2-қисми “г” банди билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Мавзуга оид
18:20 / 06.07.2026
Самарқанд Марказий Осиёнинг «яшил шаҳар» намунасига айлантирилади
12:11 / 06.07.2026
Ўзбекистонда биринчи Халқаро ислом форуми бошланмоқда
15:39 / 03.07.2026
Самарқандда темирйўл ўтказилган дамба ўпирилди
09:00 / 22.06.2026