Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Афғонистонда АҚШ қуролли кучлари толибларга авиазарбалар берди
Таъкидланишича, авиазарбалар Афғонистон қуролли кучлари пунктларига ҳужум қилган толиблардан ҳимояланиш мақсадида берилган.
Афғонистоннинг Ғилминд вилоятида АҚШ қуролли кучлари “Толибон” ҳаракати жангариларига авиазарбалар берди. Бу ҳақда Америка қуролли кучлари вакилига таяниб Reuters хабар берди.
Унинг сўзларига кўра, авиазарбалар Афғонистон қуролли кучлари пунктларига ҳужум қилган толиблардан ҳимояланиш мақсадида берилган.
29 февраль куни Қатар пойтахти Доҳада АҚШ ва “Толибон” ҳаракати ўртасида тинчлик келишуви имзоланди. Келишувни АҚШнинг Афғонистон бўйича махсус вакили Залмай Халилзод ҳамда “Толибон” етакчисининг ўринбосари, ҳаракатнинг Қатардаги офиси раҳбари мулла Абдулла Ғани Бародар имзолади.
Аввалроқ АҚШ БМТ Хавфсизлик кенгашига “Толибон” ҳаракатидан террорчи мақоми ва санкцияларни олиб ташлашни сўраб мурожаат қилгани хабар қилинганди.
Мавзуга оид
14:26 / 05.07.2026
Афғонистондан дронда наркотик олиб ўтишнинг олди олинди
13:47 / 29.06.2026
Покистон яна Афғонистонга ҳужум қилди
18:19 / 22.06.2026
Ўзбекистон ва Афғонистон ўртасида авиақатновлар сони оширилади
09:05 / 17.06.2026