Жамият | 14:31 / 07.03.2020
8520
2 дақиқада ўқилади

Самарқандда гиёҳвандлик воситалари сотувчилари ушланди

Тадбир давомида Самарқанд шаҳрида фуқаро “марихуана” гиёҳвандлик воситасини 200 АҚШ доллари эвазига сотаётган вақтида ушланган

Иллюстратив фото

2020 йилнинг 29 февраль куни соат тахминан 13:00да Самарқанд вилояти ИИБ ходимлари томонидан махсус тадбир ўтказилган. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти хабар бермоқда.

Тадбир давомида Самарқанд шаҳри “Гўрўғли” кўчасида 50 ёшли М.А. 34,4 грамм “марихуана” гиёҳвандлик воситасини 200 АҚШ доллари эвазига сотаётган вақтида ушланган. Тадбир давомида гиёҳвандлик воситалари ашёвий далил сифатида расмийлаштириб олинган.

Аниқланишича, М.А. тахминан 60 грамм гиёҳвандлик воситасини таниши 54 ёшли Д.М.дан кейинчалик 200 АҚШ долларига сотиб беришни айтиб олган ва шу воситалардан 34,4 граммини сотишни кўзлаган.

Шу куннинг ўзида, М.А. ёрдамида ИИО ходимлари томонидан Д.М. ушланган ва ундан тадбирга жалб қилинган 200 АҚШ доллари ашёвий далил сифатида расмийлаштирилиб олинган.

Мазкур ҳолат юзасидан Самарқанд шаҳри ИИО ФМБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан М.А. ва Д.М.га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 273-моддаси 5-қисми билан (гиёҳвандлик воситасини кўп миқдорда ўтказиш) жиноят иши қўзғатилган. 

Қайд этилишича, дастлабки тергов ҳаракатлари давом этмоқда.

Мавзуга оид