Жаҳон | 07:15 / 09.03.2020
14442
1 дақиқада ўқилади

Шимолий Корея Япон денгизи томон учта ракета учирди

Шимолий кореялик ҳарбийлар 9 мартга ўтар кечаси Япон денгизи томон учта ракета учирди. Бу Шимолий Кореянинг жорий йилда иккинчи ракета учиришидир.

Фото: Global Look Press/MC2 Thomas Gooley/Keystone Press Agency

Бу ҳақда Жанубий Корея бош штабига таяниб Yonhap ахборот агентлиги хабар берди. 

Маълум қилинишича, ракеталар Шимолий Кореянинг Хамген-Намдо провинциясида жойлашган Сондок яқинидаги ҳудуддан Япон денгизи томон учирилган. 

Япония ҳукуматининг таъкидлашича, ракеталар 100 кмдан 200 кмгача масофани учиб ўтган ва баллистик ракеталар бўлган. Япония соҳилбўйи қўриқлаш хизмати Япон денгизидаги кемаларга эҳтиёткор бўлишни тавсия қилган.

Март бошида Шимолий Корея жорий йилдаги илк ракета синовларини ўтказиб, кичик масофаларга мўлжалланган 2 та ракетани Япон денгизи томон учирганди. Бу кўплаб давлатлар томонидан танқид қилинган.

Умуман олганда, Шимолий Корея 2019 йилда 13 марта ракета учирган. Одатга кўра, бунда баллистик ракеталар синовдан ўтказилган. 

Мавзуга оид