Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Нукусда «Нексия» ва трактор тўқнашди, икки киши ҳалок бўлди
Нукусда “Нексия” ва трактор иштирокида тўқнашув содир бўлди
Жорий йилнинг 9 март куни соат 09:00ларда, Қорақалпоғистон Республикаси, Нукус шаҳри, "Телецентр" ОФЙ ҳудудидан ўтган ички автомобиль айланма йўлида ҳайдовчи К.Х. “FN 953 LOBOL” русумли тракторни бошқариб кетаётган бўлган.
Ўзбекистон Республикаси ИИВ ЙҲХББ ахборот хизмати хабарига кўра, у чап томонга бурилаётган вақтида ушбу йўналишда унинг ортидан ҳаракатланиб келаётган ҳайдовчи (шахсига аниқлик киритилмоқда) бошқарувидаги “Нексия” русумли транспорт воситасида тракторга бориб урилган.
Натижада, “Нексия” автомашинаси ҳайдовчиси ва йўловчиси воқеа жойида вафот этган. Ёнғин чиқиши оқибатида “Нексия” автомашинаси ёниб кетган.
Мазкур ҳолат юзасидан суриштирув ишлари олиб борилиб, вафот этган фуқаролар шахсига аниқлик киритилмоқда.
“Ҳурматли йўл ҳаракати иштирокчилари, йўлларда ҳаракатланганда “Йўл ҳаракати қоидалари”га амал қилишингизни сўраб қоламиз”, - дейилади маълумотда.
Мавзуга оид
10:58
Тошкентда Lacetti чироқ устунига бориб урилди
10:44 / 07.07.2026
Буви ва набиранинг фожиали ўлими: Андижондаги ЙТҲ қасддан одам ўлдириш дея малакаланиши керак
09:00 / 05.07.2026
Мундиалдаги дебютга расмий баҳо, қимматлаётган бензин ва ўпирилган дамба — ҳафта дайжести
13:12 / 04.07.2026