Тиббий асбоблар ва гўзаллик салонлари усталарининг асбобларидаги вируслар, бактериялар, замбуруғлар ва эндоспораларни стериллаш учун мўлжалланган Safo Nur қурилмаси ҳақидаги мақола чоп этилганидан кейин биз анча фаол фидбэкка эга бўлдик. Бундан ташқари айрим масалалар, улар яққол эканига қарамасдан, бизни ўйлантиришга мажбур этди. Шу боис, биз мазкур мақола доирасида гўзаллик салонларининг бўлғуси ва ҳозирги эгалари ҳамда тиббий клиника ёки тиббий кабинет очишга қарор қилган тадбиркорлар томонидан тез-тез бериладиган саволларга батафсил жавоб берамиз.

Биз аҳолига хизмат кўрсатувчи тиббий клиникалар, хусусий тиббий кабинетлар, гўзаллик салонлари ва бошқа муассасаларни СанПиН талабларига мувофиқ жиҳозлаш ҳақида гапирганимизда, нафақат ходимларда оқ халат ва ҳар бир ходимда долзарб тиббий дафтарча бўлишини назарда тутамиз. Мавжуд ва янгидан очилаётган корхоналар салон усталари ва клиника шифокорлари ишлайдиган асбобларни стериллаш учун тегишли аппаратлар билан ҳам жиҳозланиши зарур.

Сўз тиббий хизматларни кўрсатиш чоғида юзага келиши мумкин бўлган эҳтимолий майда жароҳатланишдан чиқадиган қон билан алоқани назарда тутувчи хизматлар ҳақида борар экан, асбобларга ишлов бериш масаласи энг биринчи ўринга қўйилиши шарт. Тегишли СанПиНда белгиланган қоидалар тадбиркорлик субъектлари томонидан пухта ўрганилиши ҳамда шифокорлар, усталар ва уларнинг мижозлари ҳамда беморлари учун мўлжалланган хавфсиз ишлаш нормаларига амал қилиниши зарур.

Safo Nur қурилмаси бошқа стериллаш аппаратлари билан биргаликда

Клиника ёки тиббий кабинет очаётган тадбиркорларни ташвишлантираётган саволлар:

  • Янгидан очилаётган клиникалар ва кабинетларга лицензия олиш учун Safo Nur қурилмасини харид қилишнинг ўзи етарлими? 
  • Санэпидназорат томонидан саволлар туғилмайдими? 
  • Агар автоклав ва қуруқ иссиқ ўрнига Safo Nur қурилмасининг ўзини харид қилса, назорат қилувчи органлар томонидан гап тегиши мумкинми?
  • Ультрабинафша нурлатгич лампалари ўрнатилган аппаратларда асбоб ва ускуналарни стериллаш мумкинми?

Бундай саволлар биринчи марта тиббий муассаса очаётган тадбиркорларда пайдо бўлади – тажрибали тиббиётчилар стериллаш аппаратларини танлашда асбоблар градацияси зарурлигини яхши тушунади. Қуйида уларнинг саволларига жавоб берамиз.

Бошқа стериллаш аппаратлари билан биргаликда деган қоидага урғу берамиз. Автоклав ўрнига Safo Nur қурилмасини арзонроқ бўлгани учун харид қилиш – бу аввал бошиданоқ нотўғри ёндашув. Стериллайдиган аппаратни танлашда нарх масаласидан келиб чиқиш мумкин эмас. Шифокор ёки уста ўзининг кундалик фаолиятида қандай асбоблардан фойдаланишини асос қилиб олиш зарур. Асбобларнинг турли тоифалари учун СанПиН талабларига мувофиқ стериллашнинг муайян тури мўлжалланган бўлиб, бу масалада бир-бирининг ўрнини босиш ярамайди ва бундай бўлиши ҳам мумкин эмас.