Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
ЖССТ раҳбари коронавирусга қарши кескин чоралар кўришга чақирди
Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти раҳбари Тедрос Гебрейсус Женевадаги брифингда коронавирус устидан тўлиқ ғалабага эришишга келгусида эпидемиянинг такрорланишига йўл қўймайдиган бир қатор чора-тадбирлар зарурлигини айтди.
Гебрейсуснинг таъкидлашича, фуқароларнинг ўзини изоляция қилиши ва ҳаракатланишга чекловларнинг ўзигина коронавирус пандемиясини батамом бартараф этишга ёрдам бермайди. Бундай чоралар касалликнинг тарқалишида вақт ютишга имкон беради, бироқ одамлар ҳаётини сақлаб қолиш учун бу етарли ҳисобланмайди.
“Сиз бу билан имкониятлар учун дарча яратасиз. Бироқ масала, сиз ундан қандай фойдалана олишингиздадир”, деб айтган ЖССТ раҳбари.
Унинг таъкидлашича, вирусга қарши курашда ғалабага эришиш учун 6 та усул мавжуд. Биринчи навбатда соғлиқни сақлаш тизимини яхшилаш ва касаллар билан ишлашга тайёр тиббий ходимларни тайёрлаш лозим. Шунингдек, барча касалланганларни аниқлаб, коронавирусга тестлар сонини кўпайтириш зарур.
Гебрейсус, шунингдек, беморларни қабул қилиш учун қўшимча шифохоналар тайёрлаш, касалланганлар мулоқотда бўлган барча кишиларни аниқлаш ва коронавирусга қарши курашга барча кучларни ташлаш зарурлигини айтган.
“Касалларни топиш, изоляция қилиш, тестлаш, даволаш, кузатиш бўйича қатъий чоралар экстремал ижтимоий ва иқтисодий чекловлардан чиқишнинг нафақат тез ва энг яхши усули, балки уларни бартараф этишнинг энг яхши усули ҳисобланади”, деб таъкидлаб ўтган Гебрейсус.
“Бу чоралар нафақат вирус тарқалиши олдини олишга, балки барча тақиқловлар бекор қилингач, эпидемиянинг такрорланишига йўл қўймайди”, деб қўшимча қилган ЖССТ раҳбари.
Унинг айтишича, 150 дан кўпроқ давлатда ҳанузгача касалланиш ҳолатлари 100тадан ортмаган.
“Агар улар бундай кескин чораларни кўрсалар, вирус тарқалиши олдини олишга ва бошқа давлатлардаги каби кескин ижтимоий ва иқтисодий йўқотишлардан қочиш имконига эга бўладилар”, деб ишонч билдирган Гебрейесус.
Мавзуга оид
20:58 / 26.05.2026
Африкадагилар Эбола безгаги тарқалишини жиловлай олмаяпти
22:16 / 25.05.2026
ЖССТ Конгода Эбола эпидемияси назоратдан чиқиб кетгани ҳақида огоҳлантирди
18:24 / 22.05.2026
Эбола янги штаммига қарши вакцина фақат олти-ўн ойдан кейин тайёр бўлади – ЖССТ
20:13 / 19.05.2026