Тақдирлаш маросими «Болалар фаровонлигига инвестициялар: келажак авлодлар учун барқарор ва адолатли тараққиёт йўлида» халқаро саммити ҳамда Болалар онкологияси ва гематологияси бўйича II халқаро конгресс доирасида бўлиб ўтди.

ЖССТ бош директори Зироат Мирзиёеванинг болалар манфаатларини ҳимоя қилиш, айниқса, онкологик касалликлар билан курашаётган болаларни қўллаб-қувватлашдаги фаолиятини алоҳида қайд этди.

«Муҳтарам Биринчи хоним! Сиз бутун дунёда болалар, айниқса, онкологик касалликлар билан курашаётган болалар манфаатлари йўлида чинакам курашчи, ҳар бир боланинг таълим олиш ва соғлом ҳаёт кечириш ҳуқуқининг ҳимоячисисиз», — деди Тедрос Адҳаном Гебреесус.

Мазкур мукофот 2019 йилда таъсис этилган. У аҳоли саломатлигини муҳофаза қилишда аниқ натижаларга эришган, алоҳида етакчилик ва юксак ютуқларни намоён этган шахсларга берилади.

Аввалги йилларда мукофот билан давлатлар ва халқаро ташкилотлар раҳбарлари, Нобел мукофоти совриндорлари, олимлар ҳамда жамоат арбоблари тақдирланган.

Уларнинг хизматлари орасида глобал эмлашни ривожлантириш, юқумли касалликларга қарши курашиш, тиббий ёрдамдан фойдаланиш имкониятларини кенгайтириш ва соғлиқни сақлаш соҳасида халқаро ҳамкорликни мустаҳкамлаш каби йўналишлар бор.