«Шу соатгача мамлакатимизда коронавирус инфекцияси билан касалланганлар сони биттага ошиб, 60 нафарни ташкил этмоқда.
Ушбу инфекция Истанбулда бўлиб қайтган наманганлик фуқарода аниқланган. Айни пайтда у Наманган вилоят юқумли касалликлар шифохонасида даволанмоқда», дейилади вазирлик хабарида.
Бугун Ўзбекистонда вирусдан зарарланганлар сони 10 кишига кўпайди.
Бундан олдинроқ, 26 мартдан Наманган шаҳрига кириш ва чиқиш тўхтатилиши ҳақида хабар берилганди.
















