Ўзбекистон | 11:18 / 29.03.2020
39498
1 дақиқада ўқилади
Қирғизистондаги зилзила кучи водий вилоятларида сезилди
29 март куни Тошкент вақти билан соат 9:41да Ўзбекистоннинг шарқий ҳудудида ер силкиниши қайд этилди. Водий вилоятлари аҳолиси эпимаркази қўшни Қирғизистон ҳудудида бўлган зилзила кучини сезишган.
ФВВ Сейсмопрогностик мониторинг Республика маркази хабар қилишича, Қирғизистонда содир бўлган зилзила магнитудаси 4,5 баллга тенг бўлган, эпимарказ 10 км чуқурликда жойлашган.
Зилзила маркази Тошкентдан 311,89 км шарқда жойлашган.
Зилзила Ўзбекистон ҳудудида:
Наманган: 107 км, 3 балл;
Андижон: 63 км, 3 балл;
Фарғона: 128 км, 2 балл.