Мактабларнинг ёпилиши ва тадбирларнинг бекор қилиниши туфайли кўплаб ўспиринлар ҳаётларидаги муҳим лаҳзалардан, мактабга бориш ва дўстлари билан мулоқотда бўлишдан воз кечишга мажбур бўлмоқда.
Шу муносабат билан ЮНИСЕФ ўспиринлар билан ишлаш бўйича тажрибали психолог, китоблари кўплаб нусхада сотиладиган муаллиф, New York Times колумнисти доктор Лиза Деймурнинг тавсияларини тақдим этди.
1. Тушуниб олинг, хавотир – бутунлай нормал реакция
Мактабнинг ёпилиши ва хавотирли сарлавҳалар сизни ташвишга солаётган бўлса, бунда сиз ягона эмассиз. Аслида ҳам сиз буни шундай ҳис қилишингиз керак.
Ташвишланиш – аслида, бизни таҳдидлардан огоҳлантирадиган ва ўзимизни ҳимоя қилиш чораларини кўришга ёрдам берадиган нормал ва соғлом функция.
Ташвишланишингиз сизга айни дақиқада муҳим бўлган қарорларни қабул қилишга ёрдам беради. Масалан, бошқалар билан мулоқотни чеклаш, катта гуруҳларда вақт ўтказмаслик, қўлларингизни ювиш ва юзингизга тегмаслик каби.
Бу ҳис-туйғулар нафақат сизни, балки бошқаларни ҳам хавфсиз сақлашга ёрдам беради
Шу йўсинда ҳамжамиятимиз аъзоларига ҳам ғамхўрлик қиламиз. Атрофимиздаги одамлар ҳақида ҳам ўйлаймиз.
Қолаверса, сиз ишончли манбалардан ахборот олаётганингизга ишонч ҳосил қилинг.
Сизда касаллик аломатлари пайдо бўлганидан хавотир олсангиз, бу ҳақда ота-онангиз билан гаплашиш жуда муҳимдир.
Чунки инобатга олиш керакки, COVID-19 одатда, айниқса болалар ва ёшларда енгил формада ўтади. Бу касалликнинг кўп симптомларини даволаш мумкин.
Ўзингизни ёмон ҳис қилаётган ёки вирус ҳақида ташвишланаётган бўлсангиз, ота-онангиз ёки ўзингиз ишонган ёши катталарга бу ҳақда албатта гапириб беринг.
Ва ёдда сақланг: биз ўзимизни ва бошқаларни ҳимоя қилишимиз ҳамда вазиятни назорат қилишимиз учун кўплаб самарали усуллар бор. Масалан, қўлларни тез-тез ювиб туриш, уларни юзга теккизмаслик ва ижтимоий масофани сақлаш.
2. Чалғиш услублари
Психологлар шуни биладиларки, биз узоқ давом этадиган қийин аҳволда бўлганимизда, муаммони икки тоифага бўлиш жуда фойдали:
















