Бу ҳақда Kun.uz’га Ҳомийлик хайрияларини мувофиқлаштириш маркази матбуот хизмати раҳбари Саодат Боймирзаева маълум қилди.

«Бугунги кунга қадар 20 дан ортиқ саховатпеша ташкилотлар, жумладан, «Murad buildings» компанияси томонидан 550 та 10 турдаги озиқ-овқат маҳсулотларидан иборат жамланма, «Paxta neft bazasi» МЧЖ томонидан 9 996 литр ва «KUKMARA» МЧЖ томонидан 504 литр ёғ, «GLOBO EXPORT COMPONE» МЧЖ томонидан 210 кг ловия, «Тадбиркор» хусусий корхонаси томонидан 2 тонна ун ва 3 тонна сабзи, «XADRA MARKET» МЧЖ томонидан 7 200 дона тухум, Сергели туман Мажбурий ижро бюроси томонидан 1 200 та тухум, 80 кг макарон, 80 кг гуруч, 80 кг шакар, 40 кг нўхат, 40 литр ёғ маҳсулоти ва 40 та товуқ, «Чортоқ» МЧЖ томонидан 26 520 дона ва «SHAFFOF» хусусий корхонаси томонидан 1 000 дона ичимлик суви ва «BEST AШANS DVP» томонидан 888 дона турли номдаги салқин ичимликлар етказиб берилди.

Шунингдек, «MEBEL HOUSE» МЧЖ томонидан 480 та болалар озуқаси, 400 та болалар таглиги, «Келес фаровон» МЧЖ томонидан 1 500 та коса, ликопча ва пиёла, 100 та чойнак тақдим этилди.