Tesla электрокар деталларидан ИВЛ аппаратлари ясаш жараёнини кўрсатди
Илон Маскнинг Tesla компанияси электромобиль деталларидан ИВЛ (ўпкани сунъий шамоллатиш) аппаратларини ясашни бошлади.
Tesla компанияси коронавирус пандемияси туфайли электромобилларни ишлаб чиқаришни тўхтатган ва ИВЛ аппаратларини йиғишни бошлаган. Қизиғи шундаки, тиббий аппаратни ишлаб чиқариш жараёнида электромобилларнинг эҳтиёт қисмларидан фойдаланилмоқда.
Tesla инженерлари тақдим этган видеода ИВЛ аппаратини йиғиш жараёни кўрсатилган. Бунда ишлаб чиқариш жараёнини жиддий тарзда ўзгартирмасдан, тез орада аппаратларни оммавий тарзда йиғиш йўлга қўйилиши қайд этилган.
Tesla компанияси асосчиси Илон Маск коронавирус тарқалиши ҳақидаги хабарларга жиддий эътибор бермаяпти ва унинг олдини олишга қаратилган чораларни «аҳмоқона ваҳима» деб ҳисобламоқда. Аввалроқ у фақат ҳукумат босими остида Tesla заводларини тўхтатишга рози бўлди. Нью-Йорк шаҳри мэри илтимос қилганидан сўнг, тадбиркор «Нью-Йорк буюртма берди» ибораси билан ИВЛ аппаратларини йиғишни бошлади.
Мавзуга оид
23:39 / 08.11.2024
Tesla капитализацияси 1 трлн доллардан ошди
10:57 / 07.11.2024
АҚШда дунёдаги энг тезкор полиция машинаси тақдим этилди
23:09 / 24.10.2024
Tesla акциялари ижобий прогнозлар фонида 20 фоизга қимматлашди
23:57 / 18.10.2024