«Тошкент шаҳар ҳокимлиги иситиш мавсуми давом этаётганини, марказий иситиш таъминоти ўчирилиши режалаштирилмаётганини маълум қилади.
Тошкент шаҳар ҳокимининг иситиш мавсумининг якунланиши ҳақидаги қарори оммавий ахборот воситаларида олдиндан эълон қилинади», – дейилади ҳокимлик матбуот хизмати хабарида.
Эслатиб ўтамиз, ҳаво ҳароратининг кўтарилиши муносабати билан 1 апрелдан бошлаб Тошкентда иситиш тизимини навбатма-навбат ўчириш режалаштирилган эди. Аммо кейинроқ ҳаво ҳарорати тушиб, ҳатто қор ёғди – 8-9 апрель кунлари кечаси ноль даражагача совуқ кузатилди.











