Жаҳон | 09:26 / 15.04.2020
14990
1 дақиқада ўқилади

Москвада коронавирус билан касалланган 11 киши вафот этди

Москвада коронавирус билан касалланган 11 киши вафот этди. Бу ҳақда 15 апрель куни тезкор штаб ўзининг Telegram каналида хабар берди.

Фото: REUTERS

Барча беморларда зотилжам тасдиқланди, шунингдек, уларнинг барчасида коронавирус учун тестлар ижобий натижа берди.

Вафот этганларнинг ёши 48 дан 86 гача. Марҳумларнинг барчаси қўшимча касалликлар, жумладан, гипертония, пиелонефрит, сурункали гепатит C ва қандли диабетга чалинганлар. Улардан уч нафарида сурункали бронхит кузатилган.

Шу тариқа, Россияда пандемия бошланганидан бери вафот этганларнинг умумий сони 181 кишига етди.

Янги коронавируснинг тарқалиши муносабати билан Москва мэри шаҳарда рухсатномалар режимини жорий қилди. 15 апрель, чоршанба кунидан бошлаб ҳар қандай транспорт воситаси, шу жумладан таксиларда билан юриш учун рухсатнома талаб қилинади. Пиёдалар учун рухсатномалар режими ҳозирча амалда эмас.

Сўнгги маълумотларга кўра, Россияда 21 мингдан ортиқ коронавирус билан касалланиш ҳолатлари қайд этилган, улардан 2,7 мингдан ортиғи охирги бир сутка ичида. Ҳаммаси бўлиб 1 664 бемор соғайди.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид