«Ҳар бир қадамга тезкор ва кескин жавоб қайтарилади. Америкаликлар илгари ҳам бизнинг ҳаракатларимизни ўзларида синаб кўришган», - деди Саломий.

У АҚШ президенти Дональд Трампнинг баёнотига ана шундай жавоб қайтарди. 

Чоршанба куни Америка раҳбари АҚШ кемаларини таъқиб қилувчи Эрон кемаларини йўқ қилишга буйруқ берганини айтганди.  

15 апрель куни АҚШ ҳарбий-денгиз кучлари бешинчи флоти матбуот хизмати Эрон ҳарбий катерлари Форс кўрфазида Америка жанговар кемалари яқинида хавфли манёврларни амалга оширганини хабар қилганди. Хабарда қайд этилишича, Эрон катерлари АҚШ кемаларига 9 метр масофагача яқинлашган.