Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Оилавий тадбиркорлик субъектларига юридик шахс ташкил этмаган ҳолда 3 нафаргача доимий ишчини ёллаш имкони берилади
Шунингдек, нотурар жой бино-иншоотларидан фойдаланилганда коммунал тўловлар учун тўлов аҳоли учун белгиланган тарифлар бўйича ва шартлар асосида амалга оширилиши белгиланмоқда.
Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг 2020 йил 23 апрель куни бўлиб ўтган мажлисида “Оилавий тадбиркорлик тўғрисида”ги Қонунга ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида”ги қонун лойиҳаси иккинчи ўқишда моддама-модда муҳокама қилинди.
Таъкидланганидек, мазкур қонун лойиҳаси оила институтини мустаҳкамлаш концепциясини амалга ошириш ҳамда оилавий бизнесни келажакда ривожлантириш йўли билан оилаларнинг фаровонлиги ҳамда турмуш даражасини юксалтириш мақсадида ишлаб чиқилган.
Аҳолининг даромад топишга қаратилган муайян меҳнат фаолияти билан шуғулланишига, оилавий тадбиркорлик ривожланишига ҳар томонлама кўмаклашиш, мазкур йўналишдаги ишларни такомиллаштириш ва тизимли ташкил этиш ушбу лойиҳанинг асосий мақсади ҳисобланади.
Қонун лойиҳаси билан киритилаётган ўзгартиш ва қўшимчалар билан юридик шахс ташкил этмаган ҳолда, оилавий тадбиркорлик субъектларига 3 нафаргача доимий ишчиларни ёллаш имконияти берилмоқда. Шунингдек, нотурар жой бино-иншоотларидан фойдаланилганда коммунал тўловлар учун тўлов аҳоли учун белгиланган тарифлар бўйича ва шартлар асосида амалга оширилиши белгиланмоқда.
Депутатларнинг фикрига қўра, мазкур қонун лойиҳасининг қабул қилиниши аҳоли бандлигини таъминлаш, оилавий тадбиркорликни ривожлантириш ҳамда аҳоли турмуш даражасини янада яхшилашда муҳим ҳуқуқий асос бўлади.
Мавзуга оид
19:32 / 15.05.2026
“Тошкент халқаро молия маркази тўғрисида”ги Конституциявий қонун лойиҳаси биринчи ўқишда қабул қилинди
15:26 / 18.02.2026
Давлат байроғини намойиш этишда ягона талаблар жорий этилади
16:19 / 16.02.2026
Истеъмолчилар шартномаларида ноқулай шартлар чекланади
12:27 / 16.02.2026