Қорақалпоғистонда 10 нафар бемор буткул соғайди
Ҳозирга қадар мамлакат бўйлаб коронавирус инфекциясидан буткул соғайганлар 689 нафарга етди.
Қорақалпоғистон Республикаси юқумли касалликлар шифохонасида 10 нафар коронавирус инфекциясига чалинган бемор соғайди. Уларни республика соғлиқни сақлаш вазирлиги масъуллари иштирокида реабилитацияга кузатилди.
Соғлиқни сақлаш вазирлиги Жамоатчилик билан алоқалар бўлими хабарига кўра, соғайганларнинг 1 нафари Фарғона вилоятидан, 9 нафари Қорақалпоғистондан (7 нафари Нукус шаҳридан бўлса, Қўнғирот ва Кегейли туманидан 1 нафардан) бўлиб, барчаси коронавирусга чалинганлар билан мулоқот орқали юқтириб олишган. Беморларнинг 3 нафари эркак, 7 нафари аёл бўлиб, улар орасида энг ёши каттаси 42 ёшда бўлса, энг ёши кичиги 12 ёшда. Самарали даволаш муолажалари туфайли бугунги кунда лаборатория текширувлари уларнинг дарддан бутунлай фориғ бўлганини кўрсатди.
Айни пайтга қадар Қорақалпоғистонда шу пайтга қадар 19 нафар бемор тузалган бўлса, эндиликда улар 29 нафарни ташкил этмоқда.
Ҳозирга қадар мамлакат бўйлаб коронавирус инфекциясидан буткул соғайганлар 689 нафарга етди.
Мавзуга оид
07:40 / 17.07.2024
Ўзбекистонда шоир Ажиниёз Қўсибой ўғли таваллудининг 200 йиллиги кенг нишонланади
10:26 / 02.07.2024
Қорақалпоғистонда 15 млрд сўмлик давлат харидларини амалга оширишда қонун талаблари бузилган – Рақобат қўмитаси
12:31 / 01.07.2024
Учта ҳудудда хорижий давлатларга ишга юборишни ваъда қилган шахслар ушланди
08:27 / 20.06.2024