Ўзбекистон | 18:55 / 30.04.2020
12783
2 дақиқада ўқилади

Андижонда коронавирусга чалинган 18 киши соғайди

Андижон, Самарқанд ва Сурхондарё вилоятларида коронавирус беморларининг навбатдаги гуруҳларига жавоб берилди ва Ўзбекистонда шу вақтгача тузалганларнинг жами сони 1126 кишига етди.

Шундан, 5 нафари эркак, 13 нафари аёл кишиларни ташкил қилиб, уларнинг 5 нафари вояга етмаганлардир. 

Уларнинг 16 нафари Андижон шаҳар, 2 нафари Андижон туманида яшовчилардир. Соғайган беморларнинг энг ёши каттаси 84 ёш бўлиб, энг кичиги 2018 йилда туғилган.   

Вилоятда жами 157 кишида вирус аниқланган бўлиб, ҳозиргача уларнинг 106 нафари буткул соғайди.  

Ҳозирда вилоят юқумли касалликлар шифохонасида 51 нафар беморлар даволанмоқда.

Шунингдек, Самарқанд вилоятида 3 нафар, Сурхондарё вилоятида эса 2 нафар, жами 5 нафар бемор тузалиб чиқди. Улар вилоятлар соғлиқни сақлаш бошқармалари масъуллари иштирокида реабилитацияга кузатилди.

Самарқандда соғайганларнинг 1 нафари 39 ёшли эркак,  қолган 2 нафари эса 39 ёшли ва 18 ёшли аёллар бўлиб, барчаси ушбу вилоятдан. Улар коронавирус инфекциясига чалинганлар билан мулоқотда бўлиб, касалликни юқтириб олган. Вилоятда шу пайтга қадар 11 нафар бемор соғайган бўлса, эндиликда уларнинг сони 14 нафарга етди.

Сурхондарёда тузалиб чиққанлар 31 ёшли ва 30 ёшли эркаклар бўлиб, иккиси ҳам Қашқадарё вилоятидан. Жорий йил 27 март куни Москва-Термиз йўналишида чартер рейсда келган ва карантинга олинган. Касаллик аниқлангач, шифохонага ётқизилган. Вилоятда шу пайтга қадар 18 нафар бемор соғайган бўлса, эндиликда уларнинг сони 20 нафарга етди.

  • 30 апрель ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирусдан зарарланиш ҳолатлари сони 2017тага етган, шундан 9 бемор вафот этган, жами 1126 киши тузалган, айни вақтда 882 киши шифохоналарда қолмоқда.

Мавзуга оид