Самарқанд вилоят эпидемияга қарши курашиш фавқулодда комиссиясининг 2020 йил 30 апрелдаги қарорига кўра вилоятнинг Тойлоқ ва Оқдарё туманларида, Самарқанд шаҳри, Самарқанд, Ургут ва Жомбой туманларининг Тойлоқ тумани билан чегарадош ҳудудлари ҳамда мазкур туманларда, шунингдек Булунғур туманининг айрим жойларида карантин қоидалари юмшатилмайди.
Соғлиқни сақлаш вазирлиги хабарига кўра, кеча 30 апрель соат 01:00 ҳолатига Самарқанд вилоятида жами 80та коронавирус юқтирганлик ҳолати қайд этилган бўлиб, уларнинг 11 нафари тузалган. Вилоятлар кесимида тузалишлар сони бўйича Самарқанд 14 фоизлик кўрсаткич билан сўнгги ўринда жойлашган.













