Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистонда коронавирусдан соғайганлар сони 1700га яқинлашди
Соғлиқни сақлаш вазирлиги Наманган, Сирдарё ва Андижонда коронавирусга чалинганларнинг 32 нафари соғайгани тўғрисида маълумот берди.
Наманган вилоятидан 22 нафар беморга жавоб берилган. Уларнинг 10 нафари эркак, 12 нафари аёл бўлиб, энг ёши каттаси 73 ёшда бўлса, энг ёши кичиги 7 ёшда. Улар бугун реабилитацияга кузатилди. Вилоятда шу пайтга қадар 137 нафар бемор соғайган бўлса, эндиликда уларнинг сони 159 нафарга етди.
Сирдарё вилоятида 8 нафар бемор соғайиб чиққан. Уларнинг барчаси Қозоғистон Республикасидан келишган ва карантинга олинган. Касаллик аниқлангач, шифохонага ётқизилган. Уларнинг барчаси эркак бўлиб, энг ёши каттаси 44 ёшда бўлса, энг ёши кичиги 21 ёшда. Улар бугун реабилитацияга кузатилмоқда. Вилоятда шу пайтга қадар 5 нафар бемор соғайган бўлса, эндиликда уларнинг сони 13 нафарга етди.
Андижонда яна 2 нафар бемор дарддан фориғ бўлган (32 ёшли аёл ва 28 ёшли эркак). Уларнинг иккиси ҳам Андижон шаҳридан бўлиб, коронавирус инфекциясига чалинганлар билан мулоқот орқали касалликни юқтириб олишган. Улар бугун реабилитацияга кузатилди. Вилоятда шу пайтга қадар 133 нафар бемор соғайган бўлса, эндиликда уларнинг сони 135 нафарга етди.
Айни пайтда мамлакат бўйлаб коронавирус инфекциясидан бутунлай соғайганлар 1688 нафарга етди.
Мавзуга оид
10:59 / 20.05.2026
Наманганда атрофи очиқ ҳолатда турган трансформатор устига чиққан бола ток уриб вафот этди
08:24 / 20.05.2026
Фарғона ва Наманганда йирик миқдордаги наркотик моддалар мусодара қилинди
08:52 / 13.05.2026
Намангандаги гуллар фестивали Гиннес рекордлар китобига кириши мумкин
20:03 / 02.05.2026