Қиёсий таъбир билан айтганда, саноат корхоналари иқтисодиётимизнинг локомотиви ҳисобланади. Маҳаллий хомашёларни қайта ишлаш эвазига тайёр маҳсулот ишлаб чиқариш, ички бозор эҳтиёжини тўлдириш билан бир қаторда маҳсулотларини экспортга йўналтириш имкониятига эга йирик корхоналар сони ва қувватини ошиб бориши — Президентимиз томонидан белгилаб берилган устувор йўналишдан бири эканлиги барчамизга маълум.

Аввал хабар берганимиздек, «Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» акциядорлик жамияти томонидан Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 29 мартдаги ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 28 июндаги тегишли қарорларига асосида «Тошкент металлургия заводининг ташқи объектларини қуришда электр энергияси билан таъминлаш» лойиҳаси амалга оширилаётган эди.
Батафсил маълумот: http://www.uzbekistonmet.uz/uz/lists/view/65
Batafsil ma’lumot; http://www.uzbekistonmet.uz/oz/lists/view/65

Таъкидлаб ўтилганидек, лойиҳадан кўзланган мақсад аниқ — Тошкент шаҳар Сирғали туманида жойлашган йирик саноат корхонасининг ташқи объектларини қуришда электр энергияси билан таъминлаш ҳамда Тошкент шаҳри ва қисман Тошкент вилоятидаги истеъмолчиларни электр энергия билан узлуксиз таъминлаш жараёни ишончлилигини оширишдан иборат.

Лойиҳа таркибидаги қурилиш объектларига назар соладиган бўлсак, дастлаб «Қўйлиқ» ва «Адолат» подстанциялари оралиғидаги 220 кВли ҳаво линиясини кесиш орқали янги тармоқ тугуни ҳосил қилинди. Сўнгра «Сирғали» подстанциясигача узунлиги 2х23 (46) км бўлган 220 кВ ли ҳаво линияси қуриб битказилди. Лойиҳанинг яна бир аҳамиятли жиҳати шундан иборатки, йирик саноат корхонаси жойлашган ҳудуд атрофидаги бошқа истеъмолчиларнинг электр энергиясига бўлган талабини ҳам қондириш, таъминотнинг ишончлилигини эҳтиёжга мувофиқ ошириб бориш мақсадида янги, замонавий ускуналар билан жиҳозланган 220/110/10 кВ кучланишли «Сирғали» подстанцияси ҳам қуриб битказилди.





















