Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Австралиянинг пандемия сабабларини ўрганиш тўғрисидаги таклифини 110дан ортиқ давлат қўллаб-қувватлади
Австралия бош вазири Скотт Моррисон суриштирув бирор-бир мамлакатни айблаш мақсадида ўтказилмаслигини таъкидлади.
Австралиянинг коронавирус тарқалиши сабабларини мустақил ўрганиш тўғрисидаги чақириғини 110дан ортиқ давлат қўллаб-қувватлади. Бу ҳақда мамлакат ташқи ишлар вазири Марис Пейнга таяниб The Australian нашри хабар берди.
Унинг сўзларига кўра, "жаҳон келгусида бундай ҳалокатларнинг олдини олиши учун пандемия келтириб чиқарган инқироз ҳолатлари бўйича саволларга жавоб олишни истайди".
"Бизга бутун дунё сабоқ чиқариши ва жаҳон соғлиқни сақлаш тизимини ҳимоя қилишда барча зарур чораларни кўриши учун мустақил баҳолов зарур", - деди Пейн.
Австралия бош вазири Скотт Моррисон суриштирув бирор-бир мамлакатни айблаш мақсадида ўтказилмаслигини таъкидлади.
"Биз шунчаки келгусида бу қайтарилмаслиги учун нима бўлганини билишни истаймиз", - деди Моррисон.
Канберранинг таклифини дастлаб Россия, Буюк Британия, Ҳиндистон, Индонезия, Канада, Янги Зеландия, Япония ва ЕИга аъзо барча 27 давлат қўллаб-қувватлади. Кейинроқ бу таклифга Африка давлатлари ҳам қўшилди ҳамда ушбу чақириқни қўллаб-қувватлаган давлатлар сони 116тага етди.
Сўнгги маълумотларга кўра, дунё бўйича коронавирусга чалинганлар сони 4,8 миллиондан ошган, 316 мингдан ортиқ киши вафот этган.
Мавзуга оид
20:23 / 12.06.2026
D гуруҳи таништируви. Мезбон АҚШ кимлар билан ўйнайди?
22:52 / 29.03.2026
Ёнилғи нархи ошгани сабабли Австралиянинг икки штатида жамоат транспорти бепул бўлади
12:00 / 24.03.2026
ЕИ ва Австралия божларнинг 99 фоиздан ортиғини бекор қилади
15:09 / 15.03.2026