Ма компания бошқарувига 2007 йилда қўшилган. Шу билан бирга, миллиардер компания билан 2000 йилдан боғланган бўлган. Ўшанда Softbank Group бош директори ва асосчиси Масаеси Сон хитойлик тадбиркор асос солган Alibaba компаниясига 20 млн доллар сармоя қиритган. Айни вақтда Softbank Хитой компаниясининг 25 фоизга яқин акциясига эга. Бу акцияларнинг ҳозирги нархи 546 млрд долларни ташкил қилади.            

Softbank’да таъкидланишича, компанияни тарк этиш ташаббусини Манинг ўзи билдирган. Бироқ унинг компанияни тарк этиши ҳақидаги хабар япон компанияси ва унинг асосий инвестиция жамғармаси рекорд зарар кўргани маълум қилингандан кейин пайдо бўлган. Компания 31 март куни якунланган 2019 молиявий йилда 13 млрд доллар, унинг инвестиция жамғармаси эса 18 млрд доллар зарар кўрган.  

2019 йил кузида Ма Alibaba директорлар кенгаши раиси лавозимини тарк этганди. Ўшанда у буни хайрия фаолияти билан шуғулланмоқчилиги билан тушунтирган.