Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Хориждан келаётган бемор уй шароитида карантинга олиниши учун Махсус комиссия рухсатномаси талаб этилади – ССВ
Агар фуқаронинг соғлиги уй шароитида карантин ўташни тақазо этса, фуқаро ўзи даволанаётган шифокор берган маълумотномани Ўзбекистоннинг ўзи бўлиб турган давлатдаги элчихонаси консуллик бўлимига юбориши керак бўлади.
Бугун, 21 май куни АОКАда ўтказилган онлайн брифингда Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги коронавирусга қарши курашиш штаби аъзоси Ҳабибулла Оқилов чартер рейсларда келувчи бемор фуқароларнинг карантинга жойлаштирилиши ҳақида маълумот берди.
Ҳабибулла Оқиловнинг қайд этишича, хориждан келадиган барча фуқаролар стационар шароитда карантинга олиниши керак. Бироқ чартер рейсларда беморлар ҳам олиб келинса ва уларнинг соғлиги стационар карантин шароитида бўлишга имкон бермаса, бу ҳолатда шифокор маълумотномаси талаб этилади.
«Агар фуқаронинг соғлиги уй шароитида карантин ўташни тақозо этса, фуқаро ўзи даволанаётган шифокор берган маълумотномани Ўзбекистоннинг ўзи бўлиб турган давлатдаги элчихонаси консуллик бўлимига юбориши керак бўлади.
Ташқи ишлар вазирлиги томонидан фуқаронинг уй шароитида карантинга олиниши мумкинлиги тўғрисида сўралгач, рухсатнома Соғлиқни сақлаш вазирлиги орқали махсус комиссиядан олиниши керак бўлади. Шундан сўнг фуқаро Ўзбекистонга келгач уй шароитида карантинга жойлаштирилиши мумкин», дея маълумот берди Ҳабибулло Оқилов.
Эслатиб ўтамиз, 11-24 май кунлари давомида 12та чартер рейс орқали хориждаги Ўзбекистон фуқаролари Тошкентга олиб келинмоқда.
Мавзуга оид
20:49 / 29.05.2026
Россия Ўзбекистоннинг 10 та корхонасига сабзавот ва меваларни олиб киришни тақиқлади
08:45 / 20.05.2026
Ўсимликлар карантини агентлиги директори янги вазифага ўтди
19:09 / 11.05.2026
Россияда ўзбек асаларилари ортилган юк машинаси бир ойдан бери қидирилмоқда
21:55 / 26.04.2026