Хитойда ишлаб чиқарилган, юқори тезликда ҳаракатланувчи поезд Андижонга синов рейсини амалга оширди.

Андижон вилояти ҳокимлиги хабарига кўра, поезд соатига 160 километр тезликда ҳаракатланиш ва бир вақтнинг ўзида 415 нафар йўловчини қабул қилиш имкониятига эга. Тошкентдан Андижонгача бўлган масофани атиги 3 соат ичида босиб ўтиши кўзда тутилган.

Аввалроқ Урганч халқаро аэропорти ва Хива темирйўл бекати оралиғида Хитойда ишлаб чиқарилган CR200J электропоезди ҳаракатланиши хабар қилинган эди.