2025 йилда Ўзбекистон Президенти администрацияси раҳбари Саида Мирзиёева иштирокида Оксфорд университетида ўзбек тили дастури очилган эди. Бугун, 31 август куни ушбу дастурда ўқиётган Оксфорд талабалари учун Ўзбекистондаги ёзги мактаб ташаббусига старт берилди.
Бир ой давомида Оксфорд талабалари Ўзбекистонда ўзбек тили ва маданиятини ўрганиш билан бирга, мамлакатнинг бой тарихи билан яқиндан танишади.
Ёзги мактаб дастуридан Тошкент, Самарқанд ва Бухорога сафарлар, маданий тадбирлар ва ўзбек тили бўйича дарслар ўрин олган.
Эслатиб ўтамиз, Оксфорддаги ўзбек тили дастури иштирокчиларига нафақат замонавий ўзбек тили, балки қадимги ўзбек – чиғатой тили ҳам ўргатилади. Бу эса Оксфорд университетини ўқув дастурига ўзбек ва чиғатой тилларини киритган биринчи ва ягона университетга айлантирган.







