
Сомали. Муҳаммад Адаве, 21 ёшли инженер-механик қўлбола ўпкани сунъий нафас олдириш қурилмасини синовдан ўтказмоқда.
Сомалида коронавирусга чалиниш билан боғлиқ 1689та ҳолат қайд этилган.

Малайзия. Тўққиз ёшли Нур Афия Кистина Замзури маҳаллий касалхонадаги шифокорлар учун шахсий ҳимоя воситаларини бепул тикмоқда.
Малайзияда коронавирусга чалиниш билан боғлиқ 7417та ҳолат қайд этилган.

Фаластин. Уч нафар инженер электрон блок ёрдамида бошқариладиган буғли ва лазерли пуркагичларни стериллаш системасини ишлаб чиқди.
Фаластинда коронавирусга чалиниш билан боғлиқ 423та ҳолат қайд этилган.

Ҳиндистон. Инженер Партха Саха ва унинг қизи Прагья Саха ижтимоий масофа талабларини ҳисобга олган ҳолда ясаган велосипедда кетишмоқда.
Ҳиндистонда коронавирусга чалиниш билан боғлиқ 144,9 мингта ҳолат қайд этилган.

Афғонистон. Инженер қизлар Toyota автомобили қисмларидан тайёрланган ўпкани сунъий нафас олдириш қурилмасининг прототипини намойиш этишмоқда.
Афғонистонда коронавирусга чалиниш билан боғлиқ 11,1 мингта ҳолат қайд этилган.













