Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Европада Ҳонгконгдаги норозиликлардан чарчаганлар учун хусусий шаҳар қурилади
Шаҳар ўз ижтимоий-иқтисодий ва сиёсий тизимига эга, ўзи жойлашган мамлакат ҳаёти билан уйғунлашган мухтор шаҳар бўлади. Шаҳарнинг ярмига ҳонгконгликлар, иккинчи ярмига эса у қуриладиган мамлакат фуқаролари жойлашиши режалаштирилмоқда.
Девелопер-магнат Айван Кога қарашли Victoria Harbour Group компанияси норозиликлар ва сиёсий ноаниқликдан чарчаган ҳонгконгликлар учун Европада хусусий шаҳар қуришга қарор қилди. Бу ҳақда The Telegraph нашри ёзмоқда.
«Биз ҳонгконгликларга у ерни тарк этиш, лекин демократик ва эркин бўлган мамлакатларда яшаш, ишлаш ва оила қуриш имкониятини бермоқчимиз», — деди Ко.
Шаҳар ўз ижтимоий-иқтисодий ва сиёсий тизимига эга, ўзи жойлашган мамлакат ҳаёти билан уйғунлашган мухтор шаҳар бўлади. Шаҳарнинг ярмига ҳонгконгликлар, иккинчи ярмига эса у қуриладиган мамлакат фуқаролари жойлашиши режалаштирилмоқда. Конинг ҳисоб-китобига кўра, у ерда икки миллионга яқин киши яшайди.
Ҳозирда Victoria Harbour Group турли мамлакатлардан бўш ер изламоқда. Шаҳарни шу йилнинг ўзидаёқ тиклаш, барча керакли инфратузилмани эса 2021 йилда шай қилиш режалаштирилган.
Конинг айтишича, унинг компанияси тўртта давлат ҳукумати билан музокара олиб бормоқда, Ирландия бунга алоҳида қизиқиш билдирмоқда.
Мавзуга оид
17:18 / 28.06.2026
Европада ноодатий жазирама кузатилмоқда – суратлар
08:22 / 26.06.2026
Европада электромобилларни энг кўп қайси мамлакатлар харид қилмоқда?
08:17 / 18.06.2026
Европада сўнгги ўн йилликлардаги энг йирик инфратузилма лойиҳаларидан бири бошланди
09:15 / 15.06.2026