Ўзбекистон | 13:58 / 16.07.2020
17715
1 дақиқада ўқилади

Тожикистондаги зилзила кучи водий вилоятларида сезилди

16 июль, пайшанба куни Тошкент вақти билан соат 13:45да Тожикистонда зилзила юз берди.

Фавқулодда вазиятлар вазирлиги Республика сейсмопрогностик мониторинг маркази хабарига кўра, зилзила координаталари: 39,23 градус шимолий кенглик; 71,73 градус шарқий узунлик. Тошкентгача масофа 311 километр жанубий-шарқий йўналишда жойлашган бўлиб, магнитуда – 4,2, чуқурлик – 10 километр.

Зилзила Ўзбекистоннинг қуйидаги ҳудудларида қайд этилган:

  • Наманган : 496 км, 2 балл;
  • Андижон: 485 км, 2 балл;
  • Фарғона: 431 км, 2 бал.

Эслатиб ўтамиз, 14 июль куни Тожикистонда юз берган зилзила кучи Ўзбекистоннинг қатор вилоятларида сезилган, Тошкентда сезилган ерости силкинишининг кучи 2 баллни ташкил этганди.

Мавзуга оид