ОКМК мис қувурлари заводи экспорт салоҳиятини юксалтирмоқда
Дунёдаги оғир эпидемиологик вазиятга қарамай, ОКМК нинг экспорт салоҳияти босқичма-босқич юксалиб бормоқда. Олмалиқ кон-металлургия комбинатининг истиқболли корхоналаридан бири бўлган Ангрен қувур заводининг ўсиш суръатлари бугун 120% ни ташкил этмоқда.
- Йил бошидан буён завод зиммасига 2500 тоннадан зиёд турли ўлчамлардаги мис қувурларини ишлаб чиқариш ва унинг 1490 тоннасини экспорт қилиш вазифаси белгиланганди.
- Амалда эса 2850 тонна маҳсулот ишлаб чиқарилиб, шундан 2100 тоннадан ортиқ маҳсулотлар экспортга жўнатилди.
- Жорий йилнинг биринчи ярим йиллигида Ангрен қувур заводи томонидан 12,3 млн. АҚШ долларига тенг маҳсулотлар хорижлик ҳамкорларга етказиб берилди.
Эътиборлиси, корхона маҳаллийлаштириш дастури асосида маҳсулотлар турини кўпайтиришга эришмоқда. Жорий йилда икки хил янги мисли маҳсулотлар, яъни квадрат мис қувури ва мис штангасини ҳам ишлаб чиқарилиши йўлга қўйилди. Ҳозирги пандемия даврида давлатимиз томонидан қисқа муддатда Зангиота ва Ўрта Чирчиқ туманларида барпо этилган карантин зоналаридаги кислород тақсимлаш коммуникацияларида ҳам мазкур заводнинг мис қувурларидан фойдаланилди.
Энг муҳими, ОКМК томонидан маҳсулотнинг ташқи ва ички бозорлардаги талаб ва эҳтиёжга мос келишини таъминлашга қаратилган сиёсати натижасида кўплаб хорижий компаниялар ва маҳаллий корхоналар билан шартномалар имзолашга эришилди. Корхонанинг ички бозордаги асосий харидорлари ARTEL корхонаси ва Навоий кон металлургия комбинати ҳисобланади. Бу йирик корхоналар илгари хориждан келтирилаётган мис қувурларини эндиликда ОКМКдан харид қилишмоқда. Шунингдек, корхона Туркия, Россия, Озарбайжон, Болгария, Украина, Беларуссия, Қозоғистон каби давлатларга ҳам маҳсулотини етказиб бермоқда.
ОКМК Ахборот хизмати
Реклама ҳуқуқи асосида
Мавзуга оид
17:00 / 02.11.2024
ОКМКнинг 75 йиллиги: Ўзбекистон саноат фахри бўлган комбинатда йирик ўзгаришлар
20:17 / 15.10.2024
Олмалиқда 4-мис бойитиш фабрикаси қурилиши бошланди
17:08 / 15.10.2024
Президент ОКМКнинг муҳандислик мактаби ва 3-мисни бойитиш фабрикасини кўздан кечирди
17:00 / 30.08.2024