Ижтимоий тармоқларда Олмалиқ кон-металлургия комбинатига қарашли қувур ёрилиб кетгани ҳақида хабарлар тарқалди.
“Олмалиқ кон-металлургия комбинати” АЖ ушбу хабарлар бўйича расмий муносабат берди.
Унга кўра, мазкур ҳолат 5 август куни соат 11:55да содир бўлган. Мис бойитиш фабрикасининг чиқинди сақлаш омборига кетадиган магистрал пулпопровод, яъни қувурда ёрилиш юз берган.
“Комбинат мутахассислари томонидан зудлик билан қувурни таъмирлаш ишлари амалга оширилиб, ҳолат бартараф этилди. Айни пайтда йўллар тозаланди”, дейилади расмий муносабатда.







