Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Самарқандда ишлаб чиқарилган 27та тез ёрдам машинаси Тошкентга олиб келинди
Тошкент шаҳрига Самарқанддаги «СамАвто» заводида ишлаб чиқарилган тез ёрдам машиналари олиб келинди. Бу Самарқанддаги завод ишлаб чиқарган ушбу турдаги замонавий тез ёрдам машиналарининг биринчи партияси ҳисобланади.
Фото: СамАвто
Тошкент шаҳрига Самарқандда ишлаб чиқарилган 27та тез ёрдам машиналари олиб келинди. Жорий йил май ойидан бошлаб ишлаб чиқариш бошланган «ISUZU D-Max» моделидаги бу тур тез ёрдам машиналарининг илк партияси айнан Тошкентга юборилди. «СамАвто» ўтган йил октябрда бошқа турдаги тез ёрдам машиналари ҳам ишлаб чиқаришни бошлаган ва пандемия вақтида эҳтиёж бўлгани учун D-Max моделидаги тез ёрдам машиналарини ишлаб чиқариш йўлга қўйилган.
«СамАвто» мутахассисларининг Kun.uz'га маълум қилишича, корхона ички бозорда тез ёрдам машиналарига бўлган эҳтиёжни қондиргандан кейингина «ISUZU D-Max» тез ёрдам машиналарини экспорт қилишни бошлайди.
Мавзуга оид
17:45 / 30.04.2026
Форма ортидаги схема: Самарқандда лейтенант миллион долларлик ишда гумонланмоқда
15:48 / 30.04.2026
50 долларлик офис ва минглаб мижоз: тасодифий буюртмани катта бизнесга айлантирган самарқандлик тадбиркор ҳикояси
15:10 / 30.04.2026
Самарқанд шаҳридаги автоаварияда ППХ ходими ҳалок бўлди
18:30 / 29.04.2026