Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Саудия Арабистони подшоҳи шифохонага ётқизилди
Саудия Арабистони подшоҳи Салмон ибн Абдулазиз ўт пуфаги яллиғланиши туфайли Ар-Риёддаги шифохонага ётқизилди.
Saudi Press Agency маълумотига кўра, айни вақтда 84 ёшда бўлган подшоҳ тиббий текширувдан ўтказилмоқда.
Салмон ибн Абдулазиз 1953 йилда, 18 ёшга тўлганида подшоҳ вакили ва Ар-Риёд амири этиб тайинланган. Орадан ўн йил ўтгач у Ар-Риёд вилояти губернаторига айланган ва 2011 йилга қадар ушбу лавозимда фаолият юритган.
2011 йилда Салмон бин Абдулазиз Ол-Сауд мудофаа вазири лавозимига тайинланган, шунингдек, Миллий хавфсизлик кенгаши таркибидан ўрин олган. Бир йилдан камроқ вақт ичида - 2012 йилнинг июнида у меросхўр шаҳзода ва бош вазир ўринбосарига айланган.
У 2015 йилнинг январида подшоҳ Абдулла вафот этгач, тахтга ўтирганди.
Мавзуга оид
19:38 / 22.06.2026
Ямал гол урди ва сажда қилди, Португалияда «Даллас сериали бошланди»
07:09 / 02.06.2026
1,7 миллион зиёратчи ва ақлли бошқарув. Ҳаж-2026 якунлари
08:37 / 29.05.2026
Жаҳон бойлик харитаси ўзгармоқда: янги лидерлар пайдо бўлмоқда
08:52 / 27.05.2026