Ўзбекистон | 00:27 / 22.07.2020
80875
2 дақиқада ўқилади

Коронавирус: Тўққиз ҳудудда янги ҳолатлар қайд этилди, Андижонда 111 бемор аниқланди

21 июль куни Ўзбекистонда коронавирусдан зарарланиш ҳолатлари сони 567тага ортиб, жами ҳолатлар сони 17881тага етди.

«Шу йилнинг 21 июль куни мамлакатимизда 567 ҳолатда касаллик қайд этилган бўлиб, уларнинг барчаси тана ҳарорати кўтарилганлиги туфайли профилактика мақсадида ҳамда коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган», дейилади вазирлик хабарида.

21 июль куни республиканинг 9 ҳудудида янги касалланиш ҳолатлари аниқланди. Энг кўп ҳолатлар Тошкент шаҳри ва Андижон вилоятида қайд этилган.

Жами 567 ҳолат:

  • Тошкент шаҳрида 270;
  • Андижон вилоятида 111;
  • Наманган вилоятида 42;
  • Сирдарё вилоятида 36;
  • Қашқадарё вилоятида 34;
  • Жиззах вилоятида 29;
  • Қорақалпоғистонда 23;
  • Тошкент вилоятида 15;
  • Навоий вилоятида 7.

Тузалганлар (+58)
Бугун 4 ҳудудда жами 58 бемор тузалди ва шу вақтгача касалликдан соғайиб чиққанлар сони 9521 нафарга етди.

  • Тошкент тиббиёт академияси клиникасида 5 нафар;
  • Самарқанд вилоятидаги тиббиёт муассасасида 36 нафар;
  • Тошкент шаҳрида уй шароитида 8 нафар;
  • Қорақалпоғистон Республикасида 6 нафар;
  • Сирдарё вилоятида 3 нафар. 

Тошкент шаҳрида 3 нафар, Андижон вилоятида 1 нафар, жами 4 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этди ва жами ўлимлар сони 95тага етди.

Айни пайтда тиббиёт муассасаларида даволанаётган 8 265 нафар бемордан 101 нафари оғир, 32 нафари эса ўта оғир аҳволда.

Ҳозирда мамлакатимизда уй карантинида 62 513 нафар, стационар карантинда эса 23 754 нафар фуқаро тиббий кузатувда бўлиб турибди.

Мавзуга оид