Абитуриентлар учун онлайн видеодарслар исталган вақтда ва жойда
2020 йилнинг 1 май куни Mentalaba.uz лойиҳаси ишга туширилди. Лойиҳа умумий ўрта таълим мактабларининг юқори синф ва академик лицей ўқувчилари ҳамда абитуриентларга мўлжалланган бўлиб, Республика олий таълим муассасаларига кириш имтиҳонлари учун зарур бўлган асосий фанлардан замонавий онлайн таълим курсларини тақдим этади. Ушбу имкониятдан фойдаланиш учун, www.mentalaba.uz сайтидан рўйхатдан ўтиш ва мавжуд онлайн видеокурслардан бирига обуна бўлишнинг ўзи етарли.
Кириш имтиҳонларига онлайн тайёрланиш анъанавий тайёрлов курсларига қатнашдан тубдан фарқ қилади. Онлайн дарсларни ўрганиш учун фойдаланувчи бирор жойга бориши шарт эмас. Фойдаланувчининг компьютер/смартфон/планшети ва интернет тармоғига уланиш имконияти мавжуд бўлишининг ўзи етарли. Натижада, абитуриент дарс жадвалини ўз имкониятларидан келиб чиқиб белгилайди. Қолаверса, транспорт учун кетадиган вақт ва харажатларни тежайди. Шунингдек, онлайн дарслар ўқув марказлари мавжуд бўлмаган чекка ҳудудларда истиқомат қилувчи абитуриентларга ҳам сифатли таълим олиш имкониятини яратади.
Mentalaba.uz порталининг ўзига хос хусусиятлари қуйидагича:
Халқаро тажриба
Курслар Сингапур Менежментни ривожлантириш институти ва Сеул миллий университети мутахассислари, ҳамда Тошкент шаҳридаги Пучон университети талабалари тавсиялари асосида ишлаб чиқилган.
Курсларнинг тузилиши
Фанлар бўйича видеокурслар ҳар бири 20-30 дақиқа давом этувчи 120 видеодарсни ўз ичига олади. Шу билан бирга ўзлаштирилган билимларни мустаҳкамлаш учун тест ва топшириқлар ҳам мавжуд.
Оригинал видео контент
Ўзбекистондаги яхши билим ва тажрибага эга репетитор-ўқитувчилари томонидан синфлар ва мавзулар бўйича кетма-кетликда биология, физика, кимё, инглиз тили, она тили, математика, геометрия, тарих фанлари бўйича жамланган юқори сифатли дарслар ўзбек тилида тайёрланган.
Исталган жойда ва вақтда ўрганиш
Онлайн видеодарслардан 24/7 давомида исталган жойда фойдаланиш имконияти. Бунинг учун сифатли интернет бўлса бас. Мижозларни қўллаб-қувватлаш хизмати ходимлари ҳар доим фойдаланувчиларнинг муаммоларини ечишга кўмаклашишга тайёр.
Мазкур онлайн курслардан ихтиёрий фойдаланувчилар, шу жумладан, мактаб, коллеж ва лицей ўқувчилари, шунингдек ўқитувчилар ҳам фойдаланишлари мумкин. Ҳозирда порталда олий таълим муассасаларининг аниқ, табиий, ижтимоий-гуманитар фанлар каби барча йўналишларида кириш имтиҳонлари учун зарур бўлган фанлардан 2000 соатдан ортиқ онлайн дарслар мавжуд. Онлайн курслар базаси мунтазам янги дарслар билан тўлдириб борилади. Серверларимиз TAS-IX да жойлашганлиги сабабли, фойдаланувчиларнинг интернет харажатлари ошиб кетмайди.
Энди барча фойдаланувчилар Mentalaba.uz порталидан 2 кун давомида бепул фойдаланиш имконига эга бўлдилар. Бунинг учун 2020 йилнинг 31 августига қадар шу ерда рўйхатдан ўтинг ва MTB2020 промокодини активлаштиринг. Биз асосларни ўргатмаймиз, биз чуқур билимларни таклиф қиламиз. Ҳозироқ рўйхатдан ўтинг ва бунга ўзингиз гувоҳ бўлинг.
Батафсил маълумот учун:
Сайт: mentalaba.uz
Телефонлар: +99890 9292977, +99897 4600034
BestEdLab ҳақида
BestEdLab компанияси барча ёшдаги ва турлича қизиқишга эга фойдаланувчиларга йўналтирилган янги онлайн таълим тизимини яратиш устида иш олиб бормоқда. Ушбу онлайн таълим тизими нафақат марказий шаҳарларда балки, чекка ҳудудларда истиқомат қилувчи абитуриентлар ва ўқувчиларга ҳам онлайн дарс олиш имконини яратади. Компаниянинг яна бир мақсади ўзбек тилидаги онлайн видеодарсларни яратиш ва .uz домени ривожига ҳисса қўшишдан иборат. Бу мақсад учун хориж тажрибаси, юқори билим ва тажрибага эга мутахассислар хизмати ҳамда замонавий рақамли технологиялар имкониятларидан фойдаланилмоқда.
Реклама ҳуқуқи асосида
Мавзуга оид
15:10 / 07.12.2023
Аввал тест ишлаб, кейин қаерда ўқиш танланади – 2024 йилдан абитуриентлар қабули ўзгаради
15:07 / 03.11.2023
Умумтаълим фанларидан ўқишга тавсия этилган дарсликлар рўйхати эълон қилинди
15:01 / 21.09.2023
Максимал балл тўплаб контрактга кирган талабалар грантга ўтказилади
08:22 / 12.09.2023