Вазирлик маълумотларига кўра, жорий йилда абитуриентлар танловида учта олий таълим ташкилоти энг юқори қизиқишга эга бўлган.
Булар — Тошкент давлат иқтисодиёт университети (ТДИУ), Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университети (ЎзДЖТУ) ҳамда Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университети (ЎзМУ).
Абитуриентлар энг кўп қизиқиш билдирган таълим йўналишлари ҳам маълум қилинди. Улар орасида «Даволаш иши», «Иқтисодиёт», шунингдек, «Филология ва тилларни ўқитиш: инглиз тили» йўналишлари бор.
Ўртача ўтиш баллари қанча бўлди?
Маълумотларга кўра, жорий йилги қабул натижалари бўйича давлат гранти асосида ўртача ўтиш бали 134,6 баллни ташкил этган.
Тўлов-контракт асосида эса ўртача ўтиш бали 93,7 балл бўлган.









