Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
10 августдан телевизион дарсларни суратга олиш бошланади – Халқ таълими вазирлиги
Ўтган ўқув йилида «Onlayn maktab» лойиҳаси доирасида 3 900дан ортиқ видеодарс эфирга узатилган. Кейинги ўқув йили қайси шаклда бошланишидан қатъи назар, «Onlayn maktab» лойиҳаси давом эттирилади. 10 августдан телевизион дарсларни суратга олиш ишлари бошланади.
Бугун, 5 август куни АОКАда ўтказилган брифингда Халқ таълими вазирлиги матбуот котиби Лайло Рустамова мактабларда масофавий таълим қандай самара бергани ҳақида маълумот берди.
«Ота-она назорати остида онлайн дарсларни кузатган ва барча вазифаларни вақтида бажарган болаларда онлайн таълимнинг самараси сезилди. Бироқ болаларининг билим олишига бир томонлама ёндашган ота-оналар ҳам учради. «Onlayn maktab» лойиҳаси доирасида эришиладиган натижага катталарнинг таъсири юқори ҳисобланади. Сабаби болалар уларнинг гапларига қулоқ солади ва биргаликда дарс тайёрлайди», деди вазирлик вакили.
Унинг айтишича, онлайн тизимнинг 2та энг асосий фойдали жиҳати таҳлил қилинган. Бу ҳамма болаларнинг энг яхши ўқитувчилардан дарс олиш имконига эга бўлгани ва чекка ҳудуддаги ўқитувчиларнинг телевизион дарсларни ўтган ўқитувчиларнинг тажрибаси асосида малака оширишгани билан изоҳланади.
Қайд этилишича, ўтган ўқув йилида «Onlayn maktab» лойиҳаси доирасида 3 900дан ортиқ видеодарс эфирга узатилган. Кейинги ўқув йили қайси шаклда бошланишидан қатъи назар, «Onlayn maktab» лойиҳаси давом эттирилади. 10 августдан телевизион дарсларни суратга олиш ишлари бошланади.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Халқ таълими вазирлиги янги ўқув йилини бошлаш бўйича 3та сценарий устида ишлаётгани ҳақида хабар берилган эди.
Мавзуга оид
11:05 / 07.12.2022
“Халқ таълимида бугунги қилинаётган ишларнинг натижасини 5-10 йилдан кейин кўрамиз” — Бахтиёр Саидов
10:13 / 07.12.2022
Халқ таълими вазири – қачон охирги марта автобусда юргани, 5 соат ухлаши ва тизимдаги қариндош-уруғчилик ҳақида
20:37 / 22.11.2022
ХТВ ва ССВ тизимларида бюджетнинг 77 млрд сўми ноқонуний ишлатилди
14:45 / 10.11.2022