Жамият | 12:31 / 12.08.2020
4301
1 дақиқада ўқилади

Бухорода жамоат транспорти ҳаракати қисман тиклангани тўғрисида тарқалган маълумотлар рад этилди

Ижтимоий тармоқларда Бухоро шаҳрида жамоат транспорти ҳаракати қисман тикланганлиги тўғрисида маълумотлар тарқалди.

Фото: Транспорт вазирлиги ахборот хизмати

Бухоро вилояти Транспорт бошқармаси ахборот хизмати хабарига кўра, ушбу маълумотлар ёлғон бўлиб, ҳақиқатга тўғри келмайди. 

Вилоятда жамоат транспорти ҳаракатланиши бўйича қарор Бухоро вилоятига коронавируснинг кириб келиши ва тарқалиши олдини олиш юзасидан чора-тадбирлар дастурини тайёрлаш бўйича вилоят махсус комиссияси томонидан қабул қилинади. 

Қайд этилишича, бу ҳақда жамоатчиликка расмий маълумот берилади.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид