Тошкент шаҳрида Махтумқули кўчасидан Паркент кўчасига ўтиш йўли 13 август соат 11:00га қадар ёпилади.

Пойтахт ҳокимлиги хабарига кўра, бу таъмирлаш ишлари олиб борилаётгани сабабли амалга оширилади.

Тирбандликларнинг олдини олиш мақсадида ҳайдовчиларга айланма йўллардан ҳаракатланиш тавсия қилинган.