Дунёдаги энг кекса миллиардерлардан бири вафот этди
11 августда Лос-Анжелесда дунёдаги энг кекса миллиардерлардан бири, америкалик медиамагнат, ViacomCBS медиакорпорацияси фахрий раиси Самнер Редстоун 98 ёшида вафот этди. Медиамагнатнинг вафотига нима сабаб бўлгани маълум қилинмаган.
ViacomCBS раҳбари Боб Бекишнинг таъкидлашича, Редстоун якка ўзи автокинотеатрлар оилавий бизнесини йирик медиакорпорацияга айлантира олган. У ўз ортидан нафақат бизнесда, балки хайрия соҳасида ҳам йирик мерос қолдира олган. Миллиардер ҳаёти давомида турли мақсадлар учун 260 млн доллар хайрия қилган.
Редстоун унга тегишли National Amusements компанияси 1987 йилда Viacom’ни сотиб олгандан кейин 30 йил давомида унинг директорлар кенгаши раиси бўлган. 2000 йилда Viacom CBS Corporation билан бирлашган. Компаниялар 2005 йилда қайта бўлинганда у иккала компаниянинг директорлар кенгаши раиси лавозимини эгаллаган. 2016 йилда у фахрий раис лавозимини эгаллаган.
2019 йилда CBS Corp. ва Viacom Inc. бирлашиш ҳақида келишувга эришган ва натижада ViacomCBS Inc. компанияси ташкил этилган.
Viacom Редстоун раҳбарлигида MTV медиакомпанияси ва Paramount Pictures киностудиясини сотиб олган. Айни вақтда ViacomCBS таркибига MTV, Nickelodeon, Comedy Central, Showtime ва бошқа бир қатор телеканаллар киради. Компания АҚШда энг катта томошабинлар аудиториясига эга.
Миллиардернинг бойлиги 3,9 миллиард долларга баҳоланган.
Мавзуга оид
20:06 / 14.08.2024
Путинга «яқин» миллиардер Швейцария банкларидан юз миллионлаб доллар олиб чиқиб кетишга урингани маълум бўлди
17:48 / 13.07.2024
Ҳиндистонда «аср тўйи». Осиёнинг энг бадавлат инсони ўғлини уйлантиряпти
17:55 / 28.06.2024
Бойларни ром этган мегаполислар. Forbes энг кўп миллиардер яшайдиган шаҳарлар рўйхатини эълон қилди
08:43 / 02.08.2023