Ўзбекистон | 07:08 / 16.08.2020
11097
1 дақиқада ўқилади

Қирғизистондаги зилзила кучи Ўзбекистон шаҳарларида сезилди

Қирғизистон ҳудудида юз берган зилзила кучи водий шаҳарларида сезилди.

Маълум қилнишича, 16 август куни Тошкент вақти билан 02:58да Тошкент шаҳридан 405 километр жануби-шарқий йўналишда, Қирғизистон ҳудудида жойлашган нуқтада зилзила юз берган.

ФВВ Сейсмопрогностик мониторинг республика маркази маълумотларига кўра, зилзила эпицентрида магнитуда 4,6 баллга тенг, ўчоғи 10 километр чуқурликда жойлашган.

Ер ости силкинишлари кучи Андижон шаҳрида (эпимарказгача 149 км) 3 баллни, Фарғона шаҳрида 3 баллни (эпимарказгача 169 км), Наманган шаҳрида 2 баллни (эпимарказгача 208 км) ташкил этган.

Мавзуга оид