Канада ташқи ишлар вазири Филипп Шампань 9 август куни Беларусда ўтказилган президентлик сайловларини сохталаштирилган деб баҳолади. Шунингдек, у Беларусда куч ишлатар органлар воситасида норозилик намойишлари бостирилишини қоралади. У бу ҳақда ўзининг твиттердаги саҳифасида ёзиб қолдирган.

Ирландия ташқи ишлар вазири Саймон Ковни ҳам Беларусда инсон ҳуқуқлари бузилишини қоралашини билдирди. Бундан ташқари у Беларусь Марказий сайлов комиссияси томонидан Александр Лукашенко ғалаба қозонган деб эълон қилинган расмий сайлов натижаларини ноқонуний бўлган деб ҳисоблашини маълум қилган.