Тошкент шаҳар ҳокимига янги маслаҳатчи тайинланди
Ушбу лавозимда Рустам Калонов иш бошлади.
Президентнинг 2018 йил 17 августдаги “Тошкент шаҳрида бошқарувнинг алоҳида тартибини жорий этиш бўйича ҳуқуқий эксперимент тўғрисида”ги фармонига мувофиқ, Тошкент шаҳар ҳокимининг жамоатчилик, маҳалла ва нуронийлар масалалари бўйича маслаҳатчиси лавозими жорий этилди.
Пойтахт ҳокимлиги хабарига кўра, ушбу лавозимга Тошкент шаҳар Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бошқармаси бошлиғи ўринбосари Рустам Абдуҳакимович Калонов тайинланди.
Рустам Калонов 1950 йилда Тошкент шаҳрида туғилган. 1974 йилдан буён халқ хўжалигининг турли соҳа ва тармоқларида масъул вазифаларда фаолият юритган.
2017 йилдан 2020 йилгача “Нуроний” жамғармасининг Тошкент шаҳар Кенгаши раиси, 2020 йилдан Тошкент шаҳар ҳокимлиги Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бошқармаси бошлиғининг ўринбосари сифатида ишлаб келмоқда.
Мавзуга оид
09:10 / 15.11.2024
Тошкентда дорилар савдоси билан шуғулланиб келган шахслар ушланди
18:38 / 13.11.2024
“Шароитидан ҳам, ўқитувчиларидан ҳам қўрқиб кетдим” — Тошкентдаги ўқув марказидан одамлар норози
15:05 / 12.11.2024
Тошкент ҳавосини ифлослантириши мумкин бўлган барча объектлар назоратга олинди — ҳокимлик
22:45 / 10.11.2024