Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Европа мамлакатларида коронавирус юқтириш ҳолатлари кескин ўсгани кузатилмоқда
Германияда ўтган сутка давомида 1,7 мингдан ортиқ ҳолат қайд этилди – бу апрелдан буён қайд этилган рекорд кўрсаткич ҳисобланади.
ЕИнинг аксарият мамлакатларида COVID-19 коронавирусини юқтириш ҳолатлари сони кескин ўсгани қайд этилмоқда, деб хабар берди Европа ОАВ.
Хусусан, 19 август куни Испанияда 3 715та янги ҳолат қайд этилди, бу июнь охиридан буён сутка давомида кузатилган энг юқори кўрсаткич ҳисобланади.
Италияда чоршанба куни коронавирус инфекцияси юқтириш билан боғлиқ 642та ҳолат қайд этилди, бу мамлакатда май ойи охиридан буён энг юқори кўрсаткичдир.
Германияда эса ўтган сутка давомида 1,7 мингдан ортиқ ҳолат қайд этилди – бу апрелдан буён қайд этилган рекорд кўрсаткич ҳисобланади.
Францияда ҳар учинчи шаҳарда одам гавжум жойларда ниқоб тақиш мажбурий этиб белгиланди. Мамлакатда сутка давомида 3,8 мингта коронавирус юқтириш ҳолати қайд этилган.
Мавзуга оид
08:17
Европада сўнгги ўн йилликлардаги энг йирик инфратузилма лойиҳаларидан бири бошланди
09:15 / 15.06.2026
Европа етакчилари АҚШ–Эрон келишувини олқишлади
08:18 / 15.06.2026
Европа аҳолиси қайси мамлакатларда ўзини хавфсиз ҳис қилади?
10:15 / 13.06.2026