Маълум қилинишича, бош вазир ўринбосари Таро Асо бош вазир лавозимига сайловолди пойгасида иштирок этишни режалаштирмаяпти. Бироқ Абэнинг ўрнини собиқ мудофаа вазири ва партиянинг собиқ бош котиби Сигэру Исиба эгаллаш истагини билдирган.
28 август куни Синдзо Абэ соғлиғидаги муаммолар сабабли ўз лавозимини тарк этишга қарор қилганини маълум қилди. Абэ ўз ўрнига бирор одам сайланмагунча бош вазир ваколатларини бажариб туришини айтган.
65 ёшли Абэ августда икки марта шифохонага ётган. Абэнинг атрофидагилар у соғлиғи сабабли ўз ваколатларини охиригача бажара олмаслиги мумкинлигини айтишган.
Аввалроқ Абэ Япония тарихида бош вазир лавозимида узлуксиз узоқ вақт қолиш бўйича рекордни янгилагани маълум қилинганди. Бу 24 август киргандан кейин юз берган. Шу куни Абэ 2012 йил декабрда бош вазир лавозимида иккинчи муддати бошлангандан бери ҳукуматга бошчилик қилаётганига 2799 кун тўлган. У бу борада Япония ҳукуматига 2798 кун бошчилик қилган собиқ бош вазир Эйсаку Сатонинг рекордини янгилаган.











