Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тошкентда маст ҳайдовчининг қоидабузарлиги бир инсоннинг бевақт ўлимига сабаб бўлди
ЙТҲ юзасидан Шайхонтоҳур тумани ИИО ФМБ ҳузуридаги ТБ томонидан дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Фото: Ўзбекистон Республикаси ИИВ ЙҲХББ ахборот хизмати
Жорий йилнинг 30 август куни соат 00:30ларда, Тошкент шаҳар Шайхонтоҳур тумани, Фурқат кўчасида жойлашган “Ялпиз” кафеси қаршисида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлди.
Ўзбекистон Республикаси ИИВ ЙҲХББ ахборот хизмати хабарига кўра, ҳайдовчи, 1989 йилда туғилган Д.Т. “Нексия-3” русумли автомобиль ёритиш чироқларини ўчириб, тезлигини меъёридан ошириб, маст ҳолда бошқариб кетаётиб, кўприкка тушиш жойида таъмирлаш ишлари олиб борилаётганлиги сабабли тўсиқ билан тўсилган темир панжарани уриб ўтиб, ҳаракати давомида пиёда “Кўприк таъмирлаш” бошқармаси ишчисини уриб юбориб, ЙТҲ содир этган.
Натижада, пиёда, 1994 йилда туғилган А.Н. олган оғир тан жароҳатлари билан воқеа жойида вафот этган.
Мазкур ЙТҲ юзасидан Шайхонтоҳур тумани ИИО ФМБ ҳузуридаги ТБ томонидан дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
“Барча ҳайдовчилардан транспорт воситасини маст ҳолда бошқармасликларини, тезлик меъёрига амал қилишларини, пиёдаларга эътиборли бўлишларини сўраб қоламиз”, - дейилади маълумотда.
Мавзуга оид
12:40
Мирободда Kia ва Tracker-2 тўқнашди, 3 нафар йўловчига тиббий ёрдам кўрсатилди
19:30 / 13.01.2026
2025 йилда Ўзбекистонда 1854 киши ЙТҲ қурбони бўлди
10:15 / 13.01.2026
Жиззахда мактабдан қайтаётган ўқувчи пиёдалар йўлагида машина уриб кетиши оқибатида ҳалок бўлди
10:41 / 09.01.2026