14:17 / 03.09.2020
11633

Германия – Испания, Португалия Хорватияга қарши. Миллатлар лигаси формати, гуруҳлар ва ЖЧ-2022 билан боғлиқлиги ҳақида

Kлублар ўртасидаги халқаро турнирлар якунлангач, УЕФА Европа мамлакат миллий жамоалари ўртасидаги Миллатлар лигаси баҳсларини бошламоқда.

Фото: UEFA

Бу қандай турнир?

Янги мусобақа саналмиш Миллатлар лигаси турнири ҳисоб бўйича иккинчи марта ўтказилмоқда. Турнирнинг илк ғолиби Португалия миллий жамоаси бўлиб, Криштиану Роналду жамоадошлари ўз мамлакатларида ўтган мусобақанинг ҳал қилувчи ўйинларида бош совринга эга чиқишганди. 2020/21 йилги турнир аввалгисидан ҳам қизиқарли ва шиддатлироқ ўтиши кутилмоқда. Лига форматига ўзгартиришлар киритилган.

Ўйинлар қачон ўтказилади?

Бугун 3 сентябрь, пайшанба кунидан кўҳна қитъада турнирнинг бу мавсумдаги баҳсларига старт берилади. Қуръа ташлаш маросими 3 март куни Амстердамда ўтказилганди. Мусобақанинг дастлабки 6 тур ўйинлари сентябрь, октябрь ва ноябрь ойларида ўтказилиши белгиланган. Ўтиш баҳслари ҳамда ҳал қилувчи учрашувлар санаси кейинроқ маълум қилинади.

Лигаларга тақсимланиш

Европанинг 55 мамлакат жамоаси ушбу турнирнинг сўнгги йилдаги натижаларидан келиб чиққан ҳолда рейтингдаги ўринларига қараб, гуруҳларга бўлинган. Жумладан, 1-16 ўриндагилар А лига, 17-32-ўриндагилар В лига, 33-48 поғонагилар С лига, 49-55 поғонадагилар эса D лига гуруҳларидан жой олишган.

Қуръа натижалари

A лига

A лига 1: Нидерландия, Италия, Босния ва Герцеговина, Польша

A лига 2: Англия, Бельгия, Дания, Исландия

A лига 3: Португалия, Франция, Швеция, Хорватия

A лига 4: Швейцария, Испания, Украина, Германия

B лига

B лига 1: Австрия, Норвегия, Ш.Ирландия, Руминия

B лига 2: Чехия, Шотландия, Словакия, Исроил

B лига 3: Россия, Сербия, Туркия, Венгрия

B лига 4: Уэльс, Финляндия, Ирландия, Болгария

C лига

C лига 1: Черногория, Кипр, Люксембург, Озарбойжон

C лига 2: Грузия, Шимолий Македония, Эстония, Арманистон

C лига 3: Греция, Косово, Словения, Молдова

C лига 4: Албания, Беларусь, Литва, Қозоғистон

D лига

D лига 1: Фарер ороллари, Латвия, Андорра, Мальта

D лига 2: Гибралтар, Лихтенштейн, Сан-Марино

Миллатлар лигасининг формати қанақа?

Жамоалар ўзаро уй-сафар тизимида ўйинлар ўтказишади. А лиганинг тўртта гуруҳи ғолиблари Миллатлар лигасининг финал қисми (яримфинал, 3-ўрин учун ўйин ва финал) йўлланма олишади. B, C ва D лига ғолиблари юқорироқ лигаларга кўтарилишса, A ва B лигаларида сўнгги ўринни банд этган миллий жамоалар пастки лигага равона бўлади.

ЖЧ-2022 саралаши билан қандай боғланган?

Умуман олгада Европадаги жаҳон чемпионати саралаш босқичи деярли ўзгармайди. 10та гуруҳда ғолиб бўлган миллий жамоалар Қатардаги мундиалга тўғридан-тўғри йўлланмага эга чиқишади. Яна учта йўлланма соҳиби эса ўтиш ўйинлари орқали аниқланади. Яъни, саралаш босқичида гуруҳларда 2-ўринни олган барча жамоалар иштирок этишади. Шунингдек, гуруҳ ғолиблари орасидан ЖЧга йўлланма олмаган ва ўтиш ўйинларида бўлмаган энг яхши кўрсаткичга эга (турнир рейтингига кўра) икки жамоа ҳам йўлланма учун курашга қўшилади.

Ўйинлар қачон ўтказилади?

Миллатлар лигаси 2020/21 йилги мавсум ўйинлари 3/4/5 ва 6/7/8 сентябрь, 10/11 ва 13/14 октябрь ҳамда 14/15 ва 17/18 ноябрь кунлари ўтказилади.

Ўйинлар анонси: Германия – Испания, Франция Хорватияга қарши

Бугун, 3 сентябрь кунидан 5 сентябргача Миллатлар лигаси турнири 1-тури доирасидаги учрашувлар ўтказилади. Кўҳна қитъанинг гранд жамоалари ўртасидаги шиддатли қарама-қаршиликлар мухлисларни беэътибор қолдирмаслиги аниқ.

Дастлабки кунги ўйинлар рўйхатидан Германия - Испания миллий жамоалари ўртасидаги баҳс афишаси қолган қарама-қаршиликлардан жаранглироқ янграйди. Шунингдек, Португалия – Хорватия, Россия – Сербия, Италия – Босния, Швеция – Франция ўртасидаги ўйинлар ҳам мухлисларда қизиқиш уйғотиши табиий.

Германия ва Испания ўртасидаги 1-турнинг марказий ўйини Штутгартдаги «Мерседес-Бенц» аренада ўтказилиб, немис-испан тўқнашувини италиялик Даниэле Орсато бошқариб боради. Йоахим Лёв ва Луис Энрикенинг ушбу баҳс учун чақирган таркиби маълум бўлиб улгурган.

Германия таркиби:

Дарвозабонлар: Бауманн («Ҳоффенхайм»), Лено («Арсенал»), Трапп («Айнтрахт»)

Ҳимоячилар: Гинтер («Боруссия» Менхенгладбах), Госенс («Аталанта»), Керер («ПСЖ») , Кох («Фрайбург»), Рюдигер («Челси»), Шульц («Боруссия» Дортмунд), Зюле («Бавария»), Та («Байер»)

Яримҳимоячилар: Брандт («Боруссия» Дортмунд), Жан («Боруссия» Дортмунд), Дракслер («ПСЖ»), Кундўған («Ман Сити»), Ҳаверц («Байер»), Кроос («Реал»), Нойхаус («Боруссия» Менхенгладбах), Сане («Бавария»), Сердар («Шальке»)

Ҳужумчилар: Вернер («Челси»), Вальдшмидт («Бенфика»)

Испания

Дарвозабонлар: де Хеа («МЮ»), Кепа («Челси»), Симон («Атлетико»)

Ҳимоячилар: Навас («Севилья»), Карвахаль («Реал»), Рамос («Реал»), Пау Торрес («Вильяреал»), Диего Льоренте («Реал Сосьедад»), Хосе Гайя («Валенсия»), Регилон («Севилья»), Эрик Гарсия («Ман Сити»)

Яримҳимоячилар: Руис («Наполи»), Тьяго («Бавария»), Бускетс («Барселона»), Родри («Ман Сити»), Мерино («Реал Сосьедад»), Ольмо («Лейпциг»), Оскар Родригес («Реал»)

Ҳужумчилар: Родриго («Лидс»), Морено («Вильяреал»), Адама Траоре («Вулверҳэмптон»), Асенсио («Реал»), Фати («Барселона»), Ферран Торрес («Ман Сити»).

УЕФА Миллатлар лигаси. 1-турнинг барча ўйинлари санаси ва вақти:

3 сентябрь (пайшанба)

21:00. Латвия - Андорра

23:45. Германия - Испания

23:45. Украина - Швейцария

23:45. Россия - Сербия

23:45. Туркия - Венгрия

23:45. Болгария - Ирландия

23:45. Финляндия - Уэльс

23:45. Молдова - Kосово

23:45. Словения - Греция

23:45. Фарер – Мальта

4 сентябрь (жума)

21:00. Литва - Қозоғистон

23:45. Нидерландия - Польша

23:45. Италия - Босния

23:45. Норвегия - Австрия

23:45. Руминия - Ш.Ирландия

23:45. Шотландия - Исроил

23:45. Словакия - Чехия

23:45. Беларусь – Албания.

5 сентябрь (шанба)

18:00. Гибралтар - Сан-Марино

18:00. Ш.Македония - Арманистон

21:00. Озарбойжон - Люксембург

21:00. Kипр - Черногория

21:00. Исландия - Англия

21:00. Эстония - Грузия

23:45. Дания - Бельгия

23:45. Швеция - Франция

23:45. Португалия – Хорватия.

Top