Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
«Майсак» тўфони Японияда ҳароратнинг рекорд даражада исишига олиб келди
“Майсак” тўфони Японияда юқори даражадаги иссиқ ҳарорат келтириб чиқарди. NHK телеканалининг хабар беришича, 3 сентябрда Хонсю оролидаги Ниигата префектурасида ҳарорат рекорди қайд қилинди.
Префектурадаги Сандзё шаҳрида ҳарорат 40,4 даражагача исиган. Маҳаллий метереологларнинг таъкидлашича, бунгача сентябрда бундай юқори ҳароратлар қайд қилинмаган. Улар буни Хитой шарқига ёпирилган “Майсак” супертўфони билан тушунтиришган. Тўфон жанубдан иссиқ ҳавони келтирган ва бунинг натижасида Япония устида иссиқ ҳаво оқимлари юзага келган.
Бундан ташқари, Тайнай шаҳрида (Ниигата префектураси) ҳарорат 40 даражагача, Цуруокада (Ямагата префектураси) 39,1 даражагача, Вадзимада (Исикава префектураси) эса 38,6 даражагача кўтарилган. Японияда намгарчилик даражаси юқори бўлгани сабабли бундай ҳароратлар оғир ўтказилади.
Мавзуга оид
20:40 / 27.06.2026
Японияда ноқонуний яшаб келган Ўзбекистон фуқароси депортация қилинди
16:44 / 22.06.2026
Япония виза нархини беш баробарга оширади
18:57 / 15.06.2026
Япония Ўзбекистонда энергия самарадорлигини ошириш учун 230 млн доллар кредит ажратади
08:43 / 11.06.2026