Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
ШҲТ, МДҲ ва КХШТ мамлакатлари илк марта ҳамкорликда ҳарбий машғулотлар ўтказади
Россия мудофаа вазири Сергей Шойгунинг сўзларига кўра, ШҲТ, МДҲ ва КХШТ мамлакатлари мудофаа вазирлари терроризм ва экстремизмга қарши курашни устувор вазифа деб эълон қилишган.
ШҲТ, МДҲ ва КХШТ мамлакатлари мудофаа вазирлари терроризмга қарши кураш бўйича ҳамкорликни кенгайтириш борасида келишиб олдилар - "Кавказ-2020" машғулотлари доирасида илк марта ҳамкорликда ҳарбий машғулотлар ўтказилади, деб маълум қилди Россия мудофаа вазири Сергей Шойгу.
"Сентябрь охирида "Кавказ-2020" стратегик қўмондонлик-штаб машғулотларида терроризмга қарши кураш бўйича ҳамкорликдаги вазифалар таклиф қилинди", - деди у ШҲТ, МДҲ ва КХШТ мамлакатлари мудофаа вазирлари йиғилиши якунида.
Шойгунинг сўзларига кўра, мудофаа вазирлари терроризм ва экстремизмга қарши курашни устувор вазифа деб эълон қилишган.
Ҳозирча дастлабки ўқув машғулотлари қандай шаклда ўтказилишига аниқлик киритилмаган.
Мавзуга оид
08:43 / 11.06.2026
Жаҳон нефть савдоси маркази Осиёга кўчмоқда
20:00 / 09.06.2026
“Марказий Осиёда хорижий давлатларнинг ҳарбий базаларига эҳтиёж қолмаган” — сиёсатшунослар
13:33 / 12.03.2026
Молдова ҳукумати мамлакатнинг МДҲдан чиқишини маъқуллади
08:30 / 20.01.2026